“Реал”га “Севилья” футболчиси керак

Диего Карлос фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин.

“Реал” ёзги трансферлар вақтида Андалусия клуби ҳимоячиси Диего Карлосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар Карлос трансферига Дани Себальосни қўшишга тайёр. Дани айни дамда “Арсенал”да ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Карлос жорий мавсум Ла Лига доирасида “Севилья” сафида 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Manba: Marca.com