"Реал" Йовични сотиб, немислардан бошқа бир ҳужумчини сотиб олишга тайёр

Sherzod Nurmatov
29 апр 2021, 01:48
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Андре Силва "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Bild" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" футболчи учун 40 миллион евро тўлашга рози. Шу билан бирга, "Реал" Лука Йовични "Айнтрахт"га 20 миллион еврога сотиш ниятида.

Силва жорий мавсумда 31 ўйинда 26 та гол уриб, 6 та голга ассистентлик қилди.

Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасида ижарага бўлиб турган Йович 16 ўйин ўтказди ва 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild