"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"
01 дек 22:06
Янгиликлар
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"
"Реал" телевидениеси Родриго иштирокидаги ҳолатга баҳо берди.
Ла Лигадаги "Жирона"га қарши ўйин (1:1) ҳақидаги видеолавҳа давомида мадридликлар вингери Родриго Хоэль Рока билан тўқнашувдан кейин жарима майдонида ерга тушган эпизод муҳокама қилинди.
Ҳодиса ўйиннинг 80-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлган вазиятда содир бўлган. Бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа пенальти тайинлаш учун асос кўрмади, ВАР аралашмади.
Видеоётловда шундай дейилади: "Эҳтимол, майдонда бу қоидабузарлик яққол кўринмагандир, лекин ВАР ёрдамчилари бош ҳакамни нега чақиришмади?. Жарима майдонида контакт бўлса — бу пенальти".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар