"Реал" тарбияланувчиси Регилон ижара асосида "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтади
29 авг 2022 10:11
Янгиликлар
"Реал" тарбияланувчиси Регилон ижара асосида "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтади
"Атлетико" "Реал" тарбияланувчиси Серхио Регилон билан шартнома имзолайди.
Мадрид клуби 25 ёшли ҳимоячини харид қилиш ҳуқуқисиз "Тоттенхэм"дан ижарага олади.
Ўйинчи бугун Мадридга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг "матрасчилар" билан шартнома имзолайди.
Регилон 8 ёшида "Реал" академиясига келган ва 2015 йилда бош жамоада дебют қилган, аммо якунда асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаган.
"Тоттенхэм" 2020 йилнинг сентябрида ҳимоячини 30 миллион евро эвазига харид қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар