"Реал Сосьедад" Монреаль билан шартномани узайтирди

Alisher
1 апр 2021
"Реал Сосьедад" ҳимоячиси Начо Монреаль клуб билан шартномасини узайтирди.

Бу ҳақда басклар клуби расмий сайти хабар бермоқда. Томонлар 1 мавсумга узайтириш имконияти билан 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди.

Монреаль 2019 йилнинг сентябридан бери "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилади.

35 ёшли фулбек жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.




AlisherMuallif
Manba: twitter.com/RealSociedad

O'xshash yangiliklar