"Реал Сосьедад" матбуот котиби Файзуллаевга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Sherzod Nurmatov
4 дек 2024, 17:30
"Реал Сосьедад" матбуот котиби Хон Андер Мундуате Москванинг ЦСКА футболчиси Аббос Файзуллаевнинг Испания жамоасига трансфер қилиниши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Аввалроқ Сан-Себастьян клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.  

"Спорт директоримиз жорий мавсум охирида клубни тарк этади, шунинг учун менда "Реал Сосьедад"нинг трансферлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", – деди Мундуате.

Файзуллаев жорий мавсум барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bobsoccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›