"Реал" сўнгги 17 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Mirjalol Normatov
19 май 2019, 18:29
"Реал" бугун "Бетис"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мадридликлар якуний рўйхатда 66 очко билан 3-ўринда қайд этилишди.

Бу жамоанинг 2001/02 йилги мавсумдан кейинги илк ёмон натижаси бўлди. Ўшанда "Реал" 66 очко билан "Валенсия" ва "Депортиво"дан кейин 3-ўринни олганди.

Бу мавсумда "қироллик клуби" "Барселона" ҳамда "Атлетико"дан кейинги ўринларда қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA