

Бу ҳақда журналист Николо Скира ёзмоқда.
Қайд этилишича, мадридликлар футболчини 120-130 млн еврога қўйиб юборишга тайёр. Родригога АПЛнинг номи ошкор этилмаган икки клуби қизиқиш билдирган.
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ПСЖга мағлуб бўлиб (0:4), турнирни тарк этди. Родриго турнирда учта ўйин ўтказди (92 дақиқа) ва битта голли узатмани амалга оширди.



