

"L'Equipe" нашри хабарига кўра, 17 ёшли хавбек Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Француз клуби ўз футболчисини 100 миллин еврога баҳоламоқда, аммо мадридликлар бу суммани камайтириш ниятида.
Маълумот учун, Камавинга Франция чемпионатининг 16 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди.




