"Реал" Погба бўйича янги таклиф тайёрлади

Alisher
20 янв 2021
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба "Реал" қизиқишлари доирасида.

"Қаймоқранглилар" 27 ёшли франциялик футболчи бўйича янги таклиф тайёрлади, у Мариано Диас ва 65 миллион фунтни ўз ичига олади.

Хабарларга кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳам ўйинчи билан хайрлашишга қарши эмас.

Погба жорий мавсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe