"Реал" Неймарга янги таклиф тайёрламоқда

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 18:55
El Confidencial хабарига кўра, "Реал" ёзги трансферлар ойнаси вақтида Неймарни сотиб олиш учун тайёрланмоқда.

Манбага қараганда, 26 ёшли форвард "қироллик клуби" президенти Флорентино Переснинг асосий нишони бўлиб турибди. Шу боисдан у бразилиялик учун 250 млн евродан воз кечишга тайёр турибди. Айни дамда "Реал" бу борада таклиф тайёрламоқда.

Ўтган ёзда ҳам "Реал" Неймарни сотиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилган, бироқ трансфер амалга ошмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Confidencial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›