"Реал" мухлислари учун хушхабар

Aslanov Jasurbek
6 мар 2017, 10:43
Кичик жароҳат туфайли "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 26-тур учрашувини ўтказиб юборган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча машғулотларда тўлиқ иштирок этди.

Португалиялик "Наполи"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда. Испан ОАВнинг тахминларига кўра, Роналду ўйинга тайёр.

"Реал" ҳамда "Наполи" ўртасида Мадридда ўтган баҳс 3:1 ҳисобида испанларнинг ғалабаси билан якунланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›