"Реал" Модричга ўринбосар топди
15 мар 2021 12:50
Янгиликлар
"Реал" Модричга ўринбосар топди
"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёзги трансфер ойнасида "Реал" ўйинчисига айланиши мумкин.
Мадридликлар раҳбарияти 26 ёшли сербни Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда ва ёзда футболчининг трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёр.
Милинкович-Савич жорий мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи бунга қадар "Войводина" ва "Генк" клубларида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар