

Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мадридликлар келаси ёзда шартномаси тугайдиган Андрей Луниннинг келажаги бўйича қарор қабул қилганича йўқ. Шунингдек, яқинда хочсимон боғламини узиб олиб, тузалиш билан банд бўлган Тибо Куртуа тўлиқ тиклана оладими ёки йўқми, номаълум. "Реал" шу ёзда Меньянни сотиб олиши мумкин.
Майк Меньян жорий мавсум "Милан" сафида 37 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 46 та тўп олиб чиқди, 14 та ўйинда эса гол ўтказиб юбормади.



