"Реал" "Милан" билан Далот учун рақобат қилади

Alisher
2 июл 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот клубдан кетиши мумкин.

22 ёшли португалиялик футболчи учун у 2020/21 йилни ижарада ўтказган "Милан" клуби бош даъвогар ҳисобланади. Футболчи учун шунингдек "Реал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўйинчига шахсан мадридликлар устози Карло Анчелотти қизиқиш билдирмоқда, у "Эвертон"да ишлаб юрган пайти, Далотни жамоага олиб келмоқчи эди. МЮ футболчи билан 15 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Далот 2020/21 йилги мавсум "Милан" таркибида 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Calciomercato