"Реал" Марселонинг ўрнига 5 номзодни ажратиб олди

Mirjalol Normatov
18 фев 2019, 19:46
"Реал" раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Марселони сотиб юборишга тайёрланмоқда.

"Fichajes" хабарига кўра, айни дамда мадридликлар ҳимоячи ўрнига 5 номзод: Алекс Сандро ("Ювентус"), Давид Алаба ("Бавария"), Маркос Алонсо ("Челси"), Бенжамен Менди ("Лион") ва Рафаэль Геррейру ("Боруссия" Д) каби ҳимоячиларни нишонга олган.

Бу мавсумда Марсело жамоаси таркибида 24 ўйинда қатнашди. Олдинроқ унинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›