UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  2 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

"Реал" клубининг таркиби 2019 йилда қандай ўзгариши мумкин? Янгиликлар

"Реал" клубининг таркиби 2019 йилда қандай ўзгариши мумкин?

2019 йилнинг ёз фаслида "Реал" жамоаси бир қатор муҳим трансферларни амалга ошириши мумкин.

"Қаймоқранглилар" ЛаЛиганинг охирги икки мавсумида яхшигина қийинчиликка дуч келишди. 2016/2017 йилда Испания чемпиони бўлганидан сўнг, мадридликлар асосий рақобатчиси саналадиган "Барселона" клубидан ортда қолишмоқда. Ўтган мавсумни каталонияликлардан 17 очколик тафовут билан якунлаган Флорентино Перес жамоаси (бир ўйин захираси бор) жорий мавсумда ҳам деярли чемпионликни қўлдан бой беришди (15 очко орқада). 

ЛаЛига турнир жадвали >>> 27-ТУР ҳолатига кўра

Ҳафта ўртасида "Аякс"нинг ёшартирилган таркиби "Сантьяго Бернабеу"да қандай сайр қилиб кетишганини эслатмасак ҳам хотирангизда анча вақтга қадар муҳрланиб қолди.  

ЕЧЛ. "Аякс" "Реал"ни Мадридда қолдириб кетди

Айни дамда "Реал"га янги мураббий керак, ноодатий услубда тўп тепадиган футболчилар клубни аввалги даражасига қайтара олади ва шу каби саволлар кўплаб мутахассислар ва футболга бефарқ бўлмаган инсонлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Келинг, шуларни инобатга олган ҳолда сиз билан "Реал" жамоасининг қайси мураббий қўлостида қандай кўринишга келиши ва юлдуз футболчилар жамоанинг муҳитини қай тарзда ўзгартира олиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.


ГАЛАКТИКОС

Мазкур таркиб юзага келиш имконияти бироз пастроқ. Асосий сабаб сифатида, Неймар "Реал"га ўтмаслиги ва  Асенсио асосий таркибга лойиқмаслиги сингари факторларни келтириш мумкин. Аммо, бошқа тарафдан бу клуб имиджини қайта тиклаш учун ҳам хизмат қилиши табиий. Жуниор Фирпо, "Реал Бетис" сафида ҳаракат қилаётган чап қанот ҳимоячисининг ўйини Марселони эслатиб юборади. 22 ёшли доминикалик футболчининг ҳозирги нархи 25 млн. атрофида баҳоланмоқда. Ндомбеле ва Мемфис Депайнинг хатти-ҳаркатлари орқали "Лион" ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Бири таянч ярим ҳимоя чизиғида рақиблар ҳужумини тўхтатиб қолишда фаоллик кўрсатиб келаётган бўлса, Мемфис Депай яратувчанлик қобилияти эвазига катта эҳтимол билан "Реал" ўйинига ранг-баранглик олиб келади.

The Sun: "Реал" Неймарни рекорд сумма эвазига сотиб олишни режалаштирган"

Неймар учун Флорентино Перес 2-3 нафар юлдуз футболчининг нархини тўлашга тайёр. 345 миллион евро албатта, ҳазилакам сумма эмас. Бироқ, клубини кетма-кет ЕЧЛ ғолиби бўлишида ўзининг ҳиссасини қўшган Переснинг бу қарорини ҳам ҳурмат қилиш керак.


ПОЧЕТТИНО ЛОЙИҲАСИ

Аргентиналик мураббий мана бир неча ойлардан бери "Реал"нинг асосий мақсади бўлиб турибди. Агар у жамоа рулини ўз қўлига олса, таркиб шундай кўринишга келиш эҳтимоли юқори бўлади. Ҳимоя чизиғида ўзгариш бўлмаслиги мумкин. Аммо, Одриозола ва Начо қанот ҳимоячилари билан тез-тез ротация қилиниши ва таянч ярим ҳимояда олтин авлод футболчиси саналаётган Маркос Льоренте қора ишни бажаришда Каземиронинг ўрнини эгаллаши ҳақиқатга яқин. Жамоа юрагига айланиши таҳмин қилинаётган Себальос ўзининг заргарона паслари орқали ва Почеттинонинг севимли шогирди Кристиан Эриксен янги жамоасида, ёши ўтиб бораётган Модрич ва "жомадон" кайфиятида тўп тепётган Крооснинг ўрнини боса олади. 

Иско ҳам ўзига ҳос услубда тўп сурадиган футболчи Почеттино наздида асосий плей-мейкер вазифасини ўтаб бериши мумкин. Роналду каби ҳужумни якунлай оладиган футболчи мисолида Ҳарри Кейн Почеттино учун энг муқобил вариант ва унинг шериги сифатида "Реал"нинг келажаги — Винисиус мос келади.


ЭДЕН АЗАР БОҒИ

Азар "Реал"га келса, жамоа таркиби бутунлай бошқача тус олади. Масалан, Антонио Контенинг "Челси"даги тактикаси қўл келиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Милитао каби футболчи Рамос ва Варан билан елкама-елка бир чизиқда ҳаракат қилган ҳолда ҳам ўз тажрибасини ошириши ва истэъдодини 3-4-2-1 тактикасида кўрсата олиши мумкин. Ҳозирда 21 ёшли Милитао "Порту" клубида асосий ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Перес ҳам айнан кўпроқ ёшларга эътибор қаратишини ўзингиз яхши биласиз. Себальоснинг тўп учун курашиш имконияти юқорилиги, узоқ масофадан зарбалар бериши ва сифатли узатмаларни амалга ошира олиши, унинг бошланғич таркибдан ўрин олиш имконини оширади.


Эътибор ва сезувчанлик

Янги таркиб Йович, Фекир каби иқтидорли футболчилар эвазига юзага келади. Гарет Бейл ҳеч қаерга кетмаса, Васкес билан ўрин алмашган ҳолда ҳам самарали ўйин кўрсатиши мумкин. "Реал"нинг 9-рақамли футболчиси позициясига "Айнтрахт" ҳужумчиси Лука Йович айни муддао. Унинг голга чанқоқлиги ва вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти юқори бўлгани учун ҳам "Реал"нинг истиқболли лойиҳасидан жой олиши ўринли, албатта. Маълумот ўрнида, жорий мавсум Йович Бундеслиганинг 22 учрашувида 15 та гол уриб 6 маротаба голли узатмани амалга оширди. 21 ёшли сербиялик ажойиб формада бўлиб турибди. " У бу кетишда кейинги 10 йилликда асосий ҳужумчи, "Қироллик клуби"нинг тўпурарига айланиши мумкин", дея Squawka нашри мутахассислари томонидан баҳоланмоқда.

Жозе Моуриньога келсак, таркиб ўз ҳолида қоладими ёки кутилмаган ўзгаришлар гувоҳига айланамизми? Бу саволни очиқ қолдирган ҳолда, мақолани эътибор билан ўқиганингиз учун миннатдорчилик билдираман.  


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика