"Реал" Карвахаль билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Ҳимоячи 8-10 ойга сафдан чиққан

Alisher
6 окт 2024, 18:53
Мадриднинг "Реал" клуби 32 ёшли ўнг қанот ҳимоячи Дани Карвахаль билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Бу ҳақда "қаймоқранглилар" расмий сайти хабар бермоқда.

"Мадриднинг "Реал" клуби Карвахални тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва уни имкон қадар тезроқ футбол майдонида кўриш учун тезроқ соғайишни тилайди", — дейилади "қироллик клуби" баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Карвахаль тиззасидаги жароҳати сабаб 8-10 ойга сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›