"Реал" жиддий қизиқаётган бразилиялик вундеркинд ПСЖга қарши ўйинни "Парк де Пренс"да кузатиб боради

Sherzod Nurmatov
15 фев 2022, 21:53
Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.

"Реал" анча вақтдан буён қизиқаётган "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрик бугун ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги ПСЖ – "Реал" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилади. 

15 ёшли иқтидор эгаси "Палмейрас" жамоаси сафида ёшлар миқёсидаги мусобақаларда 169 ўйинда майдонга тушиб, 165 та гол урган ва Европанинг деярли барча топ-клублари назарига тушган.

Олдинроқ ёзги трансфер ойнасида у учун "Реал"дан ташқари "Ливерпуль", "Барселона", МЮ ва "Ман Сити" кураш олиб бориши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – "Реал" баҳси 15 февралдан 16 февралга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca