"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос жамоанинг бугунги машғулотида жароҳат олди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Ўйинчининг чап оёқ тўпиғи чиқиб кетган. 21 ёшли футболчининг қанча муддат давомида тикланиши хабар қилинмаган.
Жорий мавсум Себальос барча мусобақаларда 16та ўйин ўтказди ва иккита гол урди.