"Реал" футболчилари Зидан кетишига охиригача ишонишмади

Aslanov Jasurbek
31 май 2018, 17:33
Зинедин Зиданнинг "Реал" бош мураббийлигидан кетиши жамоа футболчилари учун кутилмаган хол бўлди.

Футболчилар франциялик мутахассис кетишига охиригача ишонишмади, бу матбуот-анжумани мураббий билан янги шартнома тузиш учун аталган деб ўйлашди.

Зидан билан учрашган жамоа сардори Серхио Рамос футболчиларга бу ҳақиқатлигини матбуот-анжуманидан бир неча дақиқа олдин эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" бош мураббийлиги учун ким асосий даъвогар эканлиги эълон қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca