

Бразилиялик футболчи "Арсенал"га ўтиш имкониятидан воз кечган.
Бразилиялик футболчи мадридликлар сафида қолишга ва асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллашга яна бир бор уриниб кўришга қарор қилган. Футболчи янги мураббий Хаби Алонсо қўл остида буни уддалай олишига умид қилмоқда.
Родриго ўтган мавсумда 51 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 гол ва 10 ассист бор. Ҳужумчининг нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.



