

Мадрид клуби тарихда илк бор ЕЧЛнинг кетма-кет ўз майдонида ўтган ўйинида мағлуб бўлди. Жамоа жорий йилги мавсумда гуруҳ босқичи доирасида ўз уйида Москванинг ЦСКАсига 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Бундан ташқари “Реал” жорий мавсумга қадар ўз уйида Ёврокубоклар доирасида 3 та тўп фарқи билан йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди.



