

Испаниялик хавбек айни дамда ижара асосида "Милан"да тўп тепмоқда.
"Россонерилар" ўйинчидан мамнунлар ва уни сотиб олмоқчи эдилар, аммо "қаймоқранглилар" у билан хайрлашишни хоҳлашмади. "Милан "Реал" билан ижарани 1 йилга узайтира олиши мумкин, аммо трансфер қийин масала.
21 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.



