"Реал" Диасни "Милан"дан ортга қайтармоқчи

Alisher
26 мар 2021, 15:18
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Браим Диасни ортга қайтармоқчи.

Испаниялик хавбек айни дамда ижара асосида "Милан"да тўп тепмоқда.

"Россонерилар" ўйинчидан мамнунлар ва уни сотиб олмоқчи эдилар, аммо "қаймоқранглилар" у билан хайрлашишни хоҳлашмади. "Милан "Реал" билан ижарани 1 йилга узайтира олиши мумкин, аммо трансфер қийин масала.

21 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›