"Реал" Бенземанинг 7 мартда "Атлетико"га қарши ўйинга қайтишини кутмоқда

Alisher
26 фев 2021, 11:47
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема келаси ҳафтада майдонга қайтиши мумкин.

Футболчининг жароҳатдан қутулиш жараёни муваффақиятли кечмоқда ва унинг 7 мартдаги Ла Лига доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинга қайтиши кутилмоқда.

Шу билан бирга Бензма душанба кунги "Реал Сосьедад"га қарши ўйингача ҳам қайтиши мумкин, аммо пойтахт клуби ҳужумчининг соғлиги билан таваккал қилмоқчи эмас.

Бензема жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›