

Маълумотларга кўра, "Интер" хорватиялик футболчини 30 млн. еврога харид қилмоқчи бўлганди. "Қироллик клуби"дагилар жамоада ярим ҳимоячилар кўпайиб кетди деб ҳисоблашаётган эди, бироқ Халқаро Чемпионлар Кубогида "Барселона"га қарши ажойиб ўйин ўтказган Ковачич клубдагиларнинг фикрини ўзгартира олди. Хорватнинг ўйини жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданда яхши таассурот қолдирди. Мутахассиснинг фикрича, Ковачич янги мавсумда жамоага фойда келтириши мумкин.



