"РБ Лейпциг" Анхелиньони "Манчестер Сити"дан харид қилади

Alisher
12 фев 2021
Испаниялик ҳимоячи Анхелиньо тўлақонли "РБ Лейпциг" ўйинчисига айланади.

Айни дамда немислар футблочини "Манчестер Сити"дан ижарага олишган. Ижара битимида "РБ Лейпциг"нинг Анхелиньони 18 миллион еврога харид қилиш мумкинлиги банди бор. Клуб бу имкониятдан фойдаланмоқчи.

Испаниялик ўйинчи Бундеслига клубида иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва асосий таркибнинг муҳим футболчиси саналади.

24 ёшли ўйинчи 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Kicker