

Примера дебютантлари 19 ёшли посбонни ижара асосида ўз сафларига қўшиб олишга уринишяпти. Бу билан улар жамоанинг асосий дарвозабони Альберто Гарсияга муносиб рақобатни юзага келтиришмоқчи. “Райо” раҳбарияти Луниндан ташқари “Эспаньол” кипери Роберто Хименесга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, украиналик дарвозабон шу йил ёзги трансфер бозори чоғида “Реал” сафига келиб қўшилганди. Лекин “Қироллик клуби”да рақобат жуда ҳам кучли. Навас, Касилья ва Куртуани захирага ўтказиб қўйиш осон иш эмас, албатта.




