UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Ўзбекистон - Уругвай. Рақибимизнинг асосий таркиби маълум  4 15:15"Реал"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади номи маълум бўлди  3 14:49Мен кимман?   28 14:42Япония - Колумбия. Асосий таркиблар билан танишинг  2 14:25Сульшер "Лестер" футболчисини МЮда кўрмоқчи  6 14:10Olamsport: Хабиб навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлиги айтилди, Тошкентда халқаро веломарафон  1 14:04Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23. Тахминий таркибимиз  11 13:40Бельгия терма жамоаси тозалаб кетилган кийиниш хонаси учун Россияга раҳмат айтди  10 13:06Де Лигт Райолага қайси клубга ўтмоқчи эканлигини айтди  10 13:00Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) ОФК президентлиги учун сайловда Шайх Салмон номзодини бир овоздан қўллаб қувватлайди  4 12:59U-23 Осиё чемпионати. Бугун қитъамиз бўйлаб саралаш ўйинлари старт олади  0 12:55ОФК клублар рейтинги: «Локомотив» 14-ўринда  11 12:40"Валенсия": "Биз футбол ўйнаган пайтларда, улар Америкада бизон қувиб юришарди"  4 12:23"Эвертон" Андре Гомешни сотиб олади  1 12:18Учинчи бор ўтказилаётган "China Cup" ҳақида  21

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоа? Менинг бор эътиборим U-23 жамоасига қаратилган" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоа? Менинг бор эътиборим U-23 жамоасига қаратилган"

Шу кунларда кўпчилик Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлишини интернет тармоқларида қизғин муҳокама қилмоқда.

Кеча ҳам сайтимизнинг фикр қолдириш бўлимида деярли ҳар бир хабар тагига мухлислар роса ёзишди: "6 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши керак эди. Қани мураббий? Ким бошқаради? Берилган ваъда нима бўлди?"

Тўғри, кеча ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов чет давлатга учиб кетди. Лекин ҳеч қанақа Дубай ёки Эронга эмас, балки Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида Жанубий Кореянинг Пхенчёнг шаҳрига йўл олди. Чунки у ерда навбатдаги қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Қизиғи, Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида 6 февраль куни кечки пайт БААга жўнаб кетаман, янги мураббий билан 7 ёки 8 февралда кўришишимиз керак деб айтиб ўтганди. Аммо энди режалар ўзгариб қолди ва Аҳмаджонов Кореяга йўл олди. Бундан кўриниб турибдики, бош мураббий масаласи яна ортга сурилган.

Бугун эса бошқа бир хабар тарқалди. Эмишки U-23 Осиё чемпионати чемпиони Равшан Ҳайдаров миллий терма жамоанинг вақтинча бош мураббийи этиб тайинланибди. Бу ҳақда ўқувчиларимиз тинмай "коммент" қолдирмоқда ва биздан аниғини билиб беришни сўрашяпти. Натижада бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида Равшан Ҳайдаров билан боғландик.

Салом-аликдан сўнг Равшан Акмалович миллий терма жамоани бошқариш борасида умуман таклиф тушмаганини айтиб ўтди:

- "Терма жамоани бошқариш? Менга бу ҳақда ҳали ҳеч ким гапиргани йўқ. Буни энди сиздан эшитиб турибман. Ҳозир бор эътиборим U-23 терма жамоамизни Осиё ўйинларига тайёрлашга қаратилган. Шу боис бошқа нарсани умуман ўйлаётганим йўқ. Биласиз, 21 ва 25 март кунлари водийда Саудия Арабистонига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Мен қўл остимдаги жамоани шу ўйинларга тайёрлайман".

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг