

“Бу мусобақа январда бошланадиган Осиё чемпионати олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Мусобақа давомида футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб, турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Асосий мақсадимиз январда Хитойда бўладиган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиш. Таркибимиздаги кўплаб ёшлар катта салоҳиятга эга. Уларнинг даражасини янада ошириб, миллий терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”, - дейди Равшан Ҳайдаров.




