UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  10 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  13

Равшан Ҳайдаров: "Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди"

Ўзбекистон - КХДР ўртасидаги ўйиндан сўнг Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
Равшан Ҳайдаровга кўра, унинг жамоаси бугун ёмон ўйнади ва Шимолий Корея ҳақли равишда финалга йўл олди.

"Масъулиятни тўла ўз бўйнимизга оламиз ва мағлубиятни оқлашга ҳаракат қилмаймиз. Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди. Менимча, жамоа жаҳон чемпионатига чиққандан кейин хотиржамликка берилдими, нимадир бўлди. Биз яхши тайёргарлик кўрган эдик. Шимолий Корея жуда тартибли ўйин кўрсатиб, аниқ пас билан тезкор қарши ҳужумлар эвазига голлар урди. Биз ҳужумга ўта олмадик. Акром Комиловнинг йўқлиги таъсир қилдими? У асосий футболчиларимиздан. Таъсир қилди, лекин бу мағлубиятнинг асосий сабаби эмас. Биз ҳимояда кўп хато қилдик. Шимолий Корея эса бу хатолардан унумли фойдаланди. Шимолий Корея турнирдаги энг кучли рақибми дейсизми? Ундай бўлмаса керак. Кучли рақиблар кўп бўлди. Ўзимиз бугун ёмон ўйнадик. Энди, ноябрь ойида футболчиларга дам берилади. Декабрдан бошлаб жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрамиз",  - дейди Равшан Ҳайдаров.

ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика