

Мексикадаги "Ацтека" стадионида бўлиб ўтган "Америка" ва "Торонто" клублари ўртасида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. Бу КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси эди. Икки ўйин натижасига кўра "Торонто" финалга йўл олди.
Ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси юқори савияда бошқариб борди. Равшан Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов ёрдам беришди. Шу тариқа Эрматов ва унинг бригадаси КОНКАКАФ ўйинини бошқарган илк осиёлик ҳакамларга айланишди.



