UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  0 13:41Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  7 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи Янгиликлар

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби бош мураббийи Жаъфар Ирисметов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.
 Бўшаб қолган ўринга номзод сифатида бир қатор номлар тилга олинаётганди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб вице-президенти Дониёр Ҳасановга мурожаат қилдик. Раҳбариятнинг айтишича, эндиликда “банкирлар”ни Бозоров-Хвостунов тандеми бошқариб боради.

Бунгача “НБУ-Осиё”да футболчи сифатида фаолият юритиб келаётган Александр Хвостунов жамоанинг нималарга қодирлигини жуда яхши билади. Лекин унда тегишли лицензия йўқ. Шу боис раҳбарият бошқарув постига Равшан Бозоровни олиб келишга қарор қилди.

46 ёшли мураббий эндиликда Хвостунов билан бамаслаҳат иш юритадиган бўлди. Бозоров бунгача “Локомотив” клуби қошидаги футбол мактабида ишлаб келаётганди. Энди мураббий биринчи лигада ишлайдиган бўлди.

Айтиш лозимки, Бозоров ва Хвостуновдан ташқари
“НБУ-Осиё” мураббийлар штабида Бахтиёр Қамбаралиев, Арслон Толипов ҳамда Дилшод Султонов сингари мураббийлар ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, Абдумажид Тоиров ҳам жамоада ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “НБУ-Осиё” жамоаси 12-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.


Равшан Бозоров ҳақида қизиқарли фактлар  
 
Исми фамилияси   Равшан Бозоров     
Туғилган йили   10 май 1968 йил     
Туғилган жойи   Термиз,      
Бўйи   1.76 см     
Амплуаси   Ҳужумчи     
Мураббий       
Футболчилик фаолияти   
 
Ўйнаган йиллари   Жамоа   Ўйин   Гол     
1986-1989   “Сурхон” (Термиз)   67   (20)     
1990-1991   “Помир” (Душанбе)   41   (4)     
1991   “Нефтчи” (Фарғона)         12   (1)     
1992-1994   “Нефтчи” (Фарғона)   56   (18)     
1995-1996   “Пахтакор” (Тошкент)   53   (29)     
1997   “Нефтчи” (Фарғона)   25   (19)     
1998-2002   “Динамо” Самарқанд   62   (34)     
2002   “Машъал” (Муборак)   13   (9)     
2003   “Локомотив” (Тошкент)   ??   (??)     
2004-2005   “Тўпаланг” (Саросиё)   24   (53)     
2006-2007   “Локомотив” (Тошкент)   24   (9)     
Миллий терма жамоада     
1992-1997   Ўзбекистон МТЖ   26   (5)   

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика