UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Зидан "Бавария"да ишлашга қизиқмоқда  0 00:31Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 00:04Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди  2 23:29Жанубий Кореянинг янги мураббийи маълум бўлди  0 23:12ВАР энг кўп голини бекор қилган Ла Лига клублари маълум бўлди  5 22:55"Тракторсози" футболчилари Кирмоншоҳ шаҳрида ҳужумга учради  0 22:38Осиё кубоги-2023. Энг яхши гол ва ассист муаллифлари аниқланди  0 22:11"Манчестер Юнайтед" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 21:44"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)  11 21:27Ла Лигада аёл ҳакам камера билан тўқнашиб кетиши оқибатида жиддий жароҳат олди   4 21:01Драган Черан - "Навбаҳор" таклифи, нечта гол уриши ва ёшарган "Пахтакор" ҳақида   18 20:46Эрон Про лигаси. "Истиқлол" "Сепаҳон"ни енгди, Машарипов 77 дақиқа ўйнади  3 20:27Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди  10 20:00U19 чемпионати янгича форматда ўтказилади  0 19:32"Реал"нинг Ла Лигадаги сўнгги ўйини Тейлор Свифтнинг концерти сабаб кўчирилади. Қўшиқчи 29 ва 30 майда "Бернабеу"да иштирок этади  2

Расмус Хойлунн: МЮ учун 75 млн евролик форвард (мутолаа учун) Янгиликлар

Расмус Хойлунн: МЮ учун 75 млн евролик форвард (мутолаа учун)

Манкунианларнинг қимматбаҳо янги ўйинчиси ҳақида гаплашамиз.

"Манчестер Юнайтед" узоқ вақт янги марказий форвард излади. МЮни кўплаб таниқли ўйинчилар билан боғлашди. Бу рўйхатдан Харри Кейн, Виктор Осимхен, Лаутаро Мартинес ва бошқалар ўрин олишди. Аммо, манкунианлар "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлун билан шартнома имзолашга эътибор қилган ҳолда кутилмаган юриш қилишди.

Катта эҳтимол билан ёш данияликни "Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жуда ҳам хоҳлаганди. МЮ бергамоликларга 20 ёшли ҳужумчи учун бонусларсиз 75 млн евро тўлади. Футболчи 5 йиллик шартнома имзолади ва унинг марказий форвард позициясини узоқ йиллар ёпиши кутилмоқда.

Хойлунн Копенгагенда ўсган. Футбол унга ўз вақтида профессионал ўйинчи бўлган отасидан ўтган. Оила бошлиғи Расмус ва унинг кенжа эгизак укалари Эмиль ва Оскарга ҳудди шундай йўлдан боришлари учун барчасини қилди.

Расмуснинг ўйинлари сабаб унга ёшлигиданоқ умидлар боғланди, шу туфайли у "Брондбю" ва "Хольбек" академияларига борди. Жонажон шаҳри клуби Хойлунн билан 2017 йилда боғланди. Иқтидорли ҳужумчи тезда "Копенгаген" мутахассисларида таассурот қолдирди. У U-19 жамоасидаги 27та ўйинда 15та гол урди.



Расмус "Копенгаген"нинг биринчи жамоасида 2020 йилнинг октябрида "Орхус"га қарши ўйинда дебют қилди. Хойлунн пойтахт клубида жами 32та ўйинда ҳаракат қилди, аммо атиги 5та гол урди. "Копенгаген" ёш форварднинг ўсишини кутиб ўтирмади ва 2022 йилнинг январида уни Австриянинг "Штурм"ига сотиб юборди. Трансфер нархи деярли 2 млн еврони ташкил этди.

Расмус "Штурм" сафидаги илк ўйиндаёқ дубль қайд этди. Жамоани ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бошқариб бораётган Кристиан Ильцер Хойлуннинг ўз тенгдошларидан сезиларли даражада олдинлаб кетаётганини тезда тушунди. "Штурм" унинг ёрдами билан Австрия Бундеслигасида "РБ Зальцбург"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси саралашига чиқди. У ерда эса Австрия клубини Киевнинг "Динамо"си тўхтатиб қолди. Даниялик икки ўйинлик қарама-қаршиликда "Штурм"нинг ягона голини урди.

Расмус Австрия Бундеслигасидаги дастлабки беш ўйинда 5та гол урди ва бу эътиборсиз қолмади. Хойлунни кўплаб клублар, жумладан "Брюгге" ва "Ньюкасл" кузатишни бошлади. Аммо, ўйинчи учун курашда "Аталанта" ғолиб бўлди. "Штурм" итальян клубининг 17 млн евролик таклифини қабул қилди. Даниялик бергамоликлар сафига 2022 йилнинг ёзида ўтди. Австрияликлар у жамоада атиги 6 ой ўйнаганига қарамай, футболчини қўйиб юборишди.



Расмус Бергамога келганидан сўнг илк бор Дания терма жамоасига чақирилди. У Франция терма жамоасига қарши Миллатлар лигаси ўйинида захирадан дебют қилди ва баҳсда жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, ёш форвард "Аталанта"га ўтганидан кейинги бир неча ойларда захира ролига кўникишига тўғри келди.

Хойлунн сентябрдан декабргача А Серия ўйинларида асосий таркибда атиги 4 бор майдонга чиқди, аммо ўтган ой сўнггида асосий таркибга кўпроқ яқинлашиб борди. Форвард 2023 йилнинг бошидан бери кетма-кет учта ўйинда тўп киритди. Айниқса футболчининг февралда "Лацио"га қарши ўйини таассурот қолдирди. Даниялик бергамоликларга меҳмондаги ўйинда ғалабага эришишда ёрдам берди ва бош мураббий Жан Пьеро Гасперинидан омма олдида мақтов олди.

Расмус мартда миллий жамоага қайтди ва унда ажойиб ўйинлар кўрсатди. Форвард Финляндияга 3та, Қозоғистонга эса 2та тўп киритди. Хойлунн халқаро танаффусдан сўнг "Аталанта" сафида ҳам порлашда давом этди. У барча мусобақаларда 34та ўйинда 10та гол ва 4та ассист қайд этди. Гасперини унинг таркибида катта иқтидор пайдо бўлганини билди, аммо ўйинчини ҳали кўп ишлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.



Расмуснинг "Аталанта" билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган эди, аммо у яқинда янги саёҳатга йўл олди. Гасперинининг огоҳлантиришига катта эҳтимол билан жамоасидаги асосий ўйинчилардан бирининг йўқотишни истамагани сабаб бўлган. Аммо, МЮ даниялик учун янада яхшироқ жой бўлиш эҳтимоли бор, у Манчестерда тен Хаг қўл остида ўз имкониятларини тўлиқ очиши мумкин.

Жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлган Хойлуннда яхши тезлик ва футболдаги ақл бор. У тезланиш учун тўғри вақт танлай олади, тўпга яхши эгалик қилади ва гол сезиш қобилиятига эга. Даниялик кучини шунчаки бекорга сарфламайди. У ўз позициясида қолади ва зарбаларни асосан рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллайди.

Расмус умуман олган АПЛ ва қисман МЮ учун яхши мос тушади. Унда Бруну Фернандеш, Маркус Рэшфорд ва Каземиро каби ўйинчилар билан "Олд Траффорд"да муваффақият қозониш учун барчаси бор. Унга фақатгина ўзини кўрсатиш учун платформа керак. "Юнайтед" буни унга тақдим этиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган ўийнчилар жамоадошларини кучайтириши мумкин. Даниялик ассист қилишни яхши кўрадиган тажрибали футболчилардан яхши қўллаб-қувватлаш олади.



Мухлислар учун Хойлуннинг МЮ мухлиси эканлиги яхши хабардир. У бу ҳақда "Юнайтед"га ўтганидан кейинги илк интервьюларидан бирида айтиб ўтди. Футболчининг адаптациясига унинг Дания терма жамоасидаги шериги Кристиан Эриксен ҳам ёрдам беради. Олдинроқ у ватандошини "Олд Траффорд"да тасаввур қила олишини таъкидлаганди. Форвардга яна бир фойдали жиҳати шундаки, унинг мураббийи ёш ўйинчилар билан ишлашни яхши кўрадиган ва буни кўп марта "Аякс"да исботлаган мутахассис бўлади.

Тен Хегнинг режаси МЮни тўпга эгалик қиладиган доминант жамоага айлантиришдир. Манкунианлар ҳозирда қарши ҳужумларга эътиборларини қаратишмоқда, бу эса Расмусни мос ҳужумчи қилади. Хойлунн одатий марказий форвард сифатида ҳужумни шакллантиришдан кўра унинг якунида яхшироқ ҳаракат қилади. Тен Хаг "Юнайтед" кўп жиҳатдан "Манчестер Сити" билан тенглашишга уринишини яширмади. Энди эса МЮнинг ўз Холанди бор.


Footballhd.ru сайтида Goal материаллари асосида тайёрланди. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика