

Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди. 1995 йилда Германияда туғилган Гнабри ўтган ёзда "Арсенал"дан "Вердер"га кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда 27та ўйинда 11та гол урган футболчи энди Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилади.
Гнабри Германия терма жамоаси сафида 2та ўйин ўтказиб 3та гол уришга эришган.




