Расман: УЕФА еврокубокларда қўл бериб кўришишни бекор қилди

Alisher
9 мар 2020, 12:01
Европаликлар ҳам АПЛ йўлидан боришди.

УЕФА расмий сайти хабар беришича, эндиликда футболчилар ўйин олдидан қўл бериб қўришишлари таъқиқланди. Коронавирус эпидемияси муносабати билан ушбу қоидалар жорий этилмоқда.

Ушбу ҳафта Чемпионлар лигаси доирасидаги "Валенсия" - "Аталанта" ўйини бўш трибуналар остида ўтади. Катта эҳтимол билан ПСЖ - "Боруссия" (Дортмунд) ўйинида ҳам шундай ҳолат кузатилади.

Еврокубок ўйинларининг бошқа муддатга кўчирилиши кўриб чиқилмайди. Ҳатто Италия жамоалари ҳам ўз ўйинларини ўтказишлари керак, аммо мухлисларсиз.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com