UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   1 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  16 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  1 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 0:1 (Матнли трансляция)  3 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  12 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  10 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  2 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди Янгиликлар

Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди

Прожекторлар кечикаётгани сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" ўйини қолдирилди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"Самарқанддаги "Динамо" стадиони жорий йилнинг 22 июнь санасида тест тариқасида Суперлиганинг 12-тур учрашувини қабул қилганди. Ўйинга қадар бўлган келишув давомида стадион 25 июлга қадар тўлиқ тайёр бўлиши юзасидан кафолат берилганди. 

Лигага маълум бўлишича, стадион прожекторларнинг керакли қисмлари ҳозирга қадар Ўзбекистонга кириб келмаган. Бу эса стадион 3-август санасига қадар Суперлига учрашувини қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдиради. Мазкур иш билан шуғулланаётган компания 10 августгача барча масалани ҳал қилишга ваъда бермоқда. 

Қайд этиш керак, Самарқанд вилояти ҳокимлиги стадион билан боғлиқ қолган барча талабни бажарди. Қўшимчасига, шаҳарнинг ўзида Суперлига талабига жавоб берувчи яна битта стадион тайёрлаш ишлари бошланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда "Динамо" клубининг Суперлига 14-туридан ўрин олган Навбаҳоръга қарши ўйини қолдирилади. Яъни, кейинроқ Лига беллашувни Самарқанднинг ўзида ташкил этиш чорасини кўради ва аниқ санани эълон қилади. 

Мазкур стадиондаги кейинги беллашув 6-август куни Ўзбекистон кубоги доирасида "Сурхон" ва "Хоразм" ўртасида бўлиб ўтади. Кубокда турли мусобақалар вакиллари иштирок этади ва табиийки, прожекторлар билан боғлиқ талаб Ўзбекистон кубогида бир мунча юмшоқроқ. "Динамо" стадионининг айни вақтдаги ёритгичлари кубок учрашувини ўтказиш имкониятини беради", -дейилади ПФЛ берган баёнотда.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика