UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  7 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди Янгиликлар

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди

"Андижон" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов фаолиятини РПЛнинг "Акрон" жамоасида давом эттиради.

"Трансфер ойнаси очилган маҳалда селекция ишлари янада жиддий тус олган.  Маълумки, «Андижон» таркибида кўплаб иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар талайгина. Улар жамоамиз сафида тўп суриш орқали ўзларини кўрсатишмоқда ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, жамоамизда трансфер сиёсати тўғри йўналишда олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Жумладан, 21 ёшли ярим ҳимоячимиз, ёшлар терма жамоаси аъзоси Шерзод Эсановга Россиянинг «Акрон» жамоасидан жиддий таклиф тушди. Натижада иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсанов «Акрон» жамоасига трансфер қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Андижон» клубидан илк бор Россия премьер-лигасига ўйинчи трансфер қилиниши ҳамда шу йилнинг ўзида жамоамиздан иккинчи футболчининг (биринчи траснфер Рубин Хебай) хориж клубига сотилиши амалга оширилаётган тизимли ишларнинг маҳсулидир.

Шерзод «Андижон» сафига 2022 йили қишда қўшилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз иқтидорини намойиш қила олди. Ўша йилги мавсумда Эсанов «Андижон» сафида чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 18 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. Ўтган йилги мавсумни ҳам жамоамиз билан бирга бошлади ва 5 та ўйинда қатнашди. Иккинчи даврада эса «Олимпик» клубига ижарага берилди. Жорий мавсум аввалида Эсанов яна «Андижон»га қайтди. Мавсумнинг биринчи қисмида у чемпионат ва Кубокда ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди ҳамда мухлисларнинг меҳрини қозонди.

Шерзод бугун кечки пайт Тошкент-Москва йўналишида жўнаб кетди. Фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчимизни янги жамоасида катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Унинг янги клуби Толяттининг «Акрон» клуби илк бор Россия премьер-лигасида иштирок этмоқда. Эсановга «Андижон»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга янги клубида муваффақият тилаймиз", — дейилади андижонликлар хабарида.


⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика