Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди
14 ноя 2024 21:33
Янгиликлар
Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди
"Рома" матбуот хизмати Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи бўлганини эълон қилди.
73 ёшли мураббий мавсум якунига қадар римликларни бошқаради. Шундан кейин у "Рома"да маслаҳатчи сифатида ишлашни бошлайди. Шунингдек, у навбатдаги бош мураббийнинг аниқланишида ҳам қатнашиши мумкин.
Қайд этиш керак, "Рома" таркибидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўтган мавсумда "Кальяри"да Клаудио Раньери билан бирга ишлаган.
Ушбу мавсумда римликлар А Серияда 12 турдан кейин 13 очко жамғариб, 12-ўринда бормоқда. У ушбу мавсумда Даниэле де Росси ва Иван Юричлардан кейинги учинчи мураббий бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар