

«Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Мухсинжон Низомиддинов билан тузилган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.
«Қўқон-1912» футбол клуби номидан Мухсинжон Низомиддиновга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Мухсинжон Низомиддиновга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти бир нечта тажрибали мураббийлар билан музоракарларга киришган. Яқин орада янги бош мураббий номи расман эълон қилинади», - дейилган «Қўқон-1912» жамоаси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.



