Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2025
Бунга молиявий қийинчиликлар сабаб қилиб кўрсатилди.

"Олимпик" клуби Лигага расмий хат йўллаб, молиявий қийинчилик сабабли Про лига 20-туридан ўрин олган "ФарДУ" жамоасига қарши баҳс учун Фарғона шаҳрига бора олмаслигини маълум қилди.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига ва Пролига регламентининг 9.11 бандига асосан, "Олимпик" жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, "ФарДУ" жамоасига эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида "Олимпик" Про лига сўнгги тур ўйинига бормаслиги ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: pfl.uz