Расман: Карвахаль "Реал" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
18 сен 2017
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль расман ўз клуби билан шартномани узайтирди.

Битим имзолаш махсус матбуот-анжуманида бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Карвахаль ҳамда "Реал" ўртасидаги янги битим 2022 йилнинг 30 июнигача белгиланган. Аввалги келишув 2020 йилнинг ёзида ўз кучини йўқотар эди.

Карвахаль "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Қироллик клуби" сафида 167та учрашув ўтказиб, 4 та гол урган ва 26 та голли узатма берган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia