Расман: Ислом Кенжабоев "Насаф"га қайтди!

Mirjalol Normatov
12 дек 2023
“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, 24 ёшли навоийлик ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев “Насаф”га қайтди.

"Ислом жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2025 йил охиригача клубимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўз уйингга хуш келибсан, Ислом!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўтган мавсумда футболчи 24 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 2 ассист қайд этди. У 2021 йилга қадар "Насаф"да фаолият олиб борганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати