

Ўйин 18 декабрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Ла Лига раҳбарияти ўйинни 4 декабрда ўтказишни хоҳлаган эди, якунда федерация клубларнинг вариантини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг 26 октябрда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйини Барселонадаги тартибсизликлар туфайли бекор қилинган эди.




