Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
01 янв 17:28
Янгиликлар
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Лондон клуби матбуот хизмати бош мураббий Энцо Мареска масаласида баёнот берди.
"Клубдаги фаолияти давомида Энцо жамоани Конференциялар Лигаси ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба сари етаклади. Бу ютуқлар жамоанинг яқин тарихида муҳим ўрин эгаллайди ва биз унга клубга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз.
Ҳозирда тўртта мусобақада, жумладан, Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун муҳим мақсадлар сақланиб турган бир пайтда, Энцо ва клуб ўзгариш жамоага мавсумни изига солиш учун энг яхши имкониятни беради деб ҳисоблайди.
Энцога келгусида омад тилаймиз", – дейилади баёнотда.
Аввалроқ машҳур инсайдер Фабрицио Романо "Челси" бош мураббийи Энцо Мареска лавозимини тарк этганини маълум қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар