

"Барселона" клуби Маркос Алонсони ўз ўйинчиси деб эълон қилди. Испаниялик ҳимоячи "Барса" билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Футболчининг товон пули 50 млн евро этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо аввалроқ "Челси" билан амалдаги шартномасини бекор қилганди. Футболчи "Барселона"га эркин агент мақомида келди.



