Рангник: "Роналду қайтди, жароҳатланганлар бор"

Mirjalol Normatov
8 апр 2022, 23:47
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Эвертон"га қарши ўйин олдидан таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди.

"Роналду қайтди, Шоу эса ҳали ҳам жароҳатда. У яна икки ёки уч ҳафта мобайнида сафда бўлмайди.

Кавани ва Варан жароҳатланган. Рафа учрашувни ўтказиб юборади ва шу сўзларни Мактомини борасида ҳам ишлатишим мумкин. Таркибда 4 футболчининг етишмаслиги муаммо бўлиши мумкин", - деди Рангник.

"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 9 апрель куни 16:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›