Рамос “Реал” билан шартномани узайтирмоқчи, аммо Перес …

Eldor Akmurzayev
9 июн 2021, 20:20
“Реал” сардори Серхио Рамос Мадридда қолишни истамоқда.

Рамос мадридликлар раҳбари Флорентино Перес билан яна гаплашмоқчи. Агар бу юз берса, ҳимоячи катта эҳтимол билан клуб шартларини қабул қилади. Бироқ, Перес Рамос билан хайрлашиш маросимини ўтказишни режалаштирмоқда ва у энди футболчига умид боғламаяпти.

35 ёшли испаниялик 2005 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилади. У 2020/21 йилги мавсум клуб либосида 21 ўйинда қатнашиб, 4+1 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›