Рамос: "Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман"

Mirjalol Normatov
5 апр 2021
"Реал" сардори Серхио Рамос фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"ЕЧЛдаги бешинчи ғалаба, жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари ҳақида ўйлаяпман. Қачон вақти келса, ўшанда фаолиятимни якунлайман. Асосий мақсадим - "Реал"нинг ажралмас тарихи бўлиб қолиш.

Фаолиятимни яқин вақтлар ичида якунлаш ниятим йўқ. Бу менинг шахсий қарорим. Танам ҳам шундай демоқда. У ҳали ишдан чиққанича йўқ.

Соврин учун курашишни истайман. Агарда фаолиятимни якунламоқчи бўлсам, рафиқам ва болаларим билан маслаҳатлашаман", - деди Рамос.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal